يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَلَا يُحِيطُونَ بِهِۦ عِلۡمٗا ١١٠
У уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билур. Улар эса, Уни илм ила иҳота қила олмаслар. 27
Izohlar
27 (Аллоҳ таоло бандаларнинг келажагини ҳам ўтмишини ҳам билади. Илмнинг барчаси Аллоҳникидир. Одамлар эса ҳеч нарса билмаслар.)
Tafsir
Аллоҳ субҳонаҳу одамларни Қиёмат куни нима кутаётганини ҳам, шу дунёда нима ишлар қилганларини ҳам билади. Ҳамма бандалар бир бўлганда ҳам Аллоҳнинг зоти ва сифатларини била олмаслар.