Sad surasi, 60-oyat

38:60

قَالُواْ بَلۡ أَنتُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِكُمۡۖ أَنتُمۡ قَدَّمۡتُمُوهُ لَنَاۖ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرَارُ ٦٠

Улар: «Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша(жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» – дерлар.

Tafsir

Тобелар гуруҳи ҳожалар гуруҳига айтадилар: "Аксинча, эй пешволар, ўзларингиз хуш келмабсиз! Бизни иғво қилиб, йўлдан оздириб, бу азобу уқубатларга гирифтор қилган айнан сизларсиз. Дўзах нақадар ёмон жой экан!"