هَٰذَا فَوۡجٞ مُّقۡتَحِمٞ مَّعَكُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِهِمۡۚ إِنَّهُمۡ صَالُواْ ٱلنَّارِ ٥٩
«Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир», дерлар.
Tafsir
Дўзахийлар дўзахга киргач, ўзаро хусуматлашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш бошланади. Бир-бирларидан тонадилар. Айримлари: "Мана бу тоифа сизлар билан дўзахга киради", десалар, бошқалари шундай жавоб берадилар: "Хуш келмабдилар! Улар ҳам худди бизга ўхшаб дўзах азобини татисинлар".