Sad surasi, 61-oyat

38:61

قَالُواْ رَبَّنَا مَن قَدَّمَ لَنَا هَٰذَا فَزِدۡهُ عَذَابٗا ضِعۡفٗا فِي ٱلنَّارِ ٦١

Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!» – дерлар. 13

Izohlar

13 (Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.)

Tafsir

Тобелар дедилар: "Парвардигоро, бизга ҳидоят келиб турган пайтда ким бизни йўлдан оздирган бўлса, унга дўзахдаги азобни икки баробар зиёда қил".