وَٱذۡكُرۡ عِبَٰدَنَآ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ أُوْلِي ٱلۡأَيۡدِي وَٱلۡأَبۡصَٰرِ ٤٥
Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсла.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Биз пайғамбарликка танлаб олган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсланг. Улар Аллоҳга итоат қилиш, Унинг ризосини исташ бобида куч-қувват соҳиблари эдилар. Ҳақ борасида эса кўнгил кўзлари очиқ зотлар эдилар.