Sad surasi, 46-oyat

38:46

إِنَّآ أَخۡلَصۡنَٰهُم بِخَالِصَةٖ ذِكۡرَى ٱلدَّارِ ٤٦

Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди.

Tafsir

Биз уларга ўзларига хос бир хусусият бердик. У охират диёрини эслаш билан қалбларини обод этишлари, солиҳ амаллар ила унга тайёргарлик кўришлари ва одамларни ҳам шу ишга даъват қилишларидир.