وَخُذۡ بِيَدِكَ ضِغۡثٗا فَٱضۡرِب بِّهِۦ وَلَا تَحۡنَثۡۗ إِنَّا وَجَدۡنَٰهُ صَابِرٗاۚ نِّعۡمَ ٱلۡعَبۡدُ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٞ ٤٤
«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир. 11
Izohlar
11 (Эй Айюб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.)
Tafsir
Айюб хотинидан ғазабланиб, уни юз дарра ураман, деб қасам ичиб қўйганди. Биз унга дедик: "Эй Айюб, қасамингни бажариб қўйиш учун (юз толадан иборат) бир боғ новдани олиб, ўша билан ур. Қасамингни бузма. Айюб бир боғ новдани олиб, ўша билан хотинини урди. Биз уни балоларга сабрли топдик. У нақадар яхши банда. У тавба-тазаррулар ила Аллоҳга кўп қайтгувчидир.