Sad surasi, 43-oyat

38:43

وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ أَهۡلَهُۥ وَمِثۡلَهُم مَّعَهُمۡ رَحۡمَةٗ مِّنَّا وَذِكۡرَىٰ لِأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ ٤٣

Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу, Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. 10

Izohlar

10 (Айюб алайҳиссаломга мазкур сувда чўмилиб, ундан ичиб, шифо топганидан кейин Аллоҳ таоло у кишига аҳлини қайтарди. Улар билан бирга зиёда, яна ўшанча аҳл ҳам берди.)

Tafsir

Дуосини ижобат айлаб, ундан зарарни кетказдик. Ўз тарафимиздан бир марҳамат кўрсатиб, қилган сабрига яраша муокфотлаб ҳамда ақл эгалари сабр оқибати фаровонлик ва савоб эканини билиб олишлари учун унга оиласини ҳадя этдик. Оиласига қўшиб яна ўшанча болалар ва набираларни ҳам бердик.