Saba surasi, 54-oyat

34:54

وَحِيلَ بَيۡنَهُمۡ وَبَيۡنَ مَا يَشۡتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشۡيَاعِهِم مِّن قَبۡلُۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ فِي شَكّٖ مُّرِيبِۭ ٥٤

Ва улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди. Худди олдин ўтган маслакдошлари каби. Албатта, улар шак-шубҳа ичида эдилар. 23

Izohlar

23 (Улар иймонга келиб, жаннатга киришни истаб қолдилар. Аммо бунга имкон берилмади. Улардан олдин ўтган кофир ва мушрикларга ҳам айни шу муомалада бўлинган эди.)

Tafsir

Анави ҳақни тан олмаганлар билан уларнинг фаровон ҳаёт, куфрдан тавба қилиб, дўзахдан нажот топиш, дунё ҳаётига қайтиш каби орзу-истаклари ўртасига тўсиқ қўйилди. Олдинги ҳақни тан олмаганларга ҳам худди шундай қилинганди. Улар пайғамбарлар олиб келган Аллоҳнинг тавҳиди, қайта тирилиш каби эътиқодий ишларга шубҳа билан қарардилар.