Fatir surasi, 1-oyat

35:1

ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ جَاعِلِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ رُسُلًا أُوْلِيٓ أَجۡنِحَةٖ مَّثۡنَىٰ وَثُلَٰثَ وَرُبَٰعَۚ يَزِيدُ فِي ٱلۡخَلۡقِ مَا يَشَآءُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ١

Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. 1

Izohlar

1 (Фаришталар Аллоҳ яратган ўзига хос зотлардир. Бу оятда улар икки, уч, тўрт қанотли бўлишлари ҳақида гап кетмоқда.)

Tafsir

Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни элчилар айлаган Аллоҳникидир. Элчи фаришталар У Зотнинг қадарга оид буйруқларини ҳам, пайғамбарларга ваҳий олиб келиш каби фармонларини ҳам сўзсиз бажарадилар. Ўз вазифаларини адо эта олишлари учун уларга қанотлар ато этган. Айримлари икки қанотли, бошқалари уч қанотли, яна баъзилари эса тўрт (баъзилари ундан ҳам кўп) қанотли бўладилар. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш учун учиб юрадилар. Аллоҳ яратиш бобида аъзо, ҳусн, овоз каби Ўзи истаган нарсани зиёда қилади. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.