قُلۡ مَا سَأَلۡتُكُم مِّنۡ أَجۡرٖ فَهُوَ لَكُمۡۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٞ ٤٧
Сен: «Мен сизлардан ҳеч бир ажр-ҳақ сўрамадим. Бас, у сизга бўлсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У зот ҳар бир нарсага Ўзи шоҳиддир», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: "Ҳидоят ва эзгуликни олиб келганим учун сизлардан бирон ажр, ҳақ сўрамадим. У ўзингларга бўлсин. Менга бериладиган савоб ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот ҳар нарсага Шоҳиддир. Менинг сизларга етказганимга ҳам, сизларнинг қилаётган ишларингизга ҳам Ўзи гувоҳ бўлиб турибди. Яқинда жазо ёки мукофотингизни тўла қилиб беради.