قُلۡ إِنَّ رَبِّي يَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَّٰمُ ٱلۡغُيُوبِ ٤٨
Сен: «Албатта, Роббим ҳақни отур. У зот ғайбларни ўта билгувчидир», деб айт. 21
Izohlar
21 (Қуръон Роббим отган энг кучли ҳақдир. Ҳаққа қарши чиқиб нима қиласизлар?)
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигорим ҳақни ботил устидан ҳукмрон этади. Шу билан ҳақ ботилни маҳв айлайди. У ғайбларни билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Бандаларининг ҳамма ишлари Ўзига аён.