قُلۡ أَرُونِيَ ٱلَّذِينَ أَلۡحَقۡتُم بِهِۦ شُرَكَآءَۖ كَلَّاۚ بَلۡ هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٢٧
Сен: «У зотга шериклар қилиб тиқиштирганларингизни менга кўрсатинг. Йўқ! Фақат Азийз ва Ҳакийм бўлган Аллоҳгина бордир», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳга тенглаштираётган бутларингиз Аллоҳга шерик эканини кўрсатиб беринглар-чи. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Билъакс, Аллоҳ ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. Ҳар бир яратишини, қадарини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир.