وَمَا كَانَ لَهُۥ عَلَيۡهِم مِّن سُلۡطَٰنٍ إِلَّا لِنَعۡلَمَ مَن يُؤۡمِنُ بِٱلۡأٓخِرَةِ مِمَّنۡ هُوَ مِنۡهَا فِي شَكّٖۗ وَرَبُّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٍ حَفِيظٞ ٢١
Ҳолбуки, унинг улар устидан ҳеч бир ҳукмронлиги бўлмас эди. Магар, Биз охиратга иймон келтирадиганни унда (охиратда) шаки бордан айиришимиз учун бўлди. Роббинг ҳар бир нарсани муҳофаза қилгувчидир. 10
Izohlar
10 (Иблисда одамларни ўз йўлига мажбур қилиб юритиш учун имкон ҳам, ҳукумронлик ҳам йўқ. Унинг иғвоси ва васвасаси ҳам ўз-ўзидан таъсир қилавермайди. Аллоҳ таоло фақат охиратга иймони борларни иймони йўқлардан айириш ҳамда охиратга шак-шубҳа билан қарайдиганларни алоҳида кўрсатиш учун шу йўлни ишга солди, холос. Бўлмаса, Аллоҳ таоло кимнинг қандайлигини азалдан яхши билар эди.)
Tafsir
Иблиснинг улар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги йўқ. У ҳеч кимни кофир бўлишга, адашишга мажбурлай олмайди. Бор-йўғи залолатни чиройли қилиб, бўяб кўрсата олади, холос. Биз охиратга иймон келтирадиган мўминларни у ҳақда шак-шубҳа қиладиган шаккоклардан ажратиб олиш учун унга изн бериб қўйганмиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бандаларининг ҳамма ишларини асраб қўяди ва яқинда ўша ишларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.