وَلَقَدۡ صَدَّقَ عَلَيۡهِمۡ إِبۡلِيسُ ظَنَّهُۥ فَٱتَّبَعُوهُ إِلَّا فَرِيقٗا مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٢٠
Батаҳқиқ, иблис улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарди. Бас, фақат бир гуруҳ мўминлардан бошқалари унга эргашдилар.
Tafsir
Дарҳақиқат, Иблис уларни иғво қилиш ва йўлдан оздириш ҳақидаги ўйини амалга оширди. У бошлаган куфру залолатга эргашдилар. Бир гуруҳ мўминларгина бундан мустасно бўлди. Улар Иблисга эргашмасдан, унинг умидини пучга чиқардилар.