Saba surasi, 18-oyat

34:18

وَجَعَلۡنَا بَيۡنَهُمۡ وَبَيۡنَ ٱلۡقُرَى ٱلَّتِي بَٰرَكۡنَا فِيهَا قُرٗى ظَٰهِرَةٗ وَقَدَّرۡنَا فِيهَا ٱلسَّيۡرَۖ سِيرُواْ فِيهَا لَيَالِيَ وَأَيَّامًا ءَامِنِينَ ١٨

Биз улар билан Ўзимиз баракали қилган шаҳарлар орасида кетма-кет қишлоқлар қилиб, улар орасидаги юришни ўлчовли этиб қўйган ва «Уларда кечалар ҳам, кундузлар ҳам омонлик-ла юраверинг», (деган эдик). 9

Izohlar

9 (Аллоҳ таоло сабаъликлар билан ўзи баракотли қилган Макка, Мадина, Қуддус каби шаҳар-қишлоқлар орасидаги йўлларда қишлоқлар бино қилиб қўйган эди. Сабаъдан йўлга чиққанлар қийналмасдан қишлоқлар орқали манзилларига бемалол етиб олар эдилар.)

Tafsir

Ямандаги Сабаъ аҳолиси билан Ўзимиз баракотли қилиб қўйган Шом шаҳарлари орасида бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилдик. Юриш йўлларини белгилаб қўйдик. Бир қишлоқдан иккинчисига, то Шомгача машаққатсиз бора оладиган бўлдилар. Уларга шундай дедик: "У ерларда кечаси ҳам, кундузи ҳам душманга дуч келиб қолиш, оч қолиш, чанқаб қолиш каби хавфу хатарлардан холи, тинч-омон ҳолда истаганингларча юраверинглар".