وَٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبۡ لَنَا مِنۡ أَزۡوَٰجِنَا وَذُرِّيَّٰتِنَا قُرَّةَ أَعۡيُنٖ وَٱجۡعَلۡنَا لِلۡمُتَّقِينَ إِمَامًا ٧٤
Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил», дейдиганлардир.
Tafsir
Шундай зотларки, Парвардигорларига дуо қилганларида шундай дейдилар: "Парвардигоро, бизга жуфтларимиз ва зурриётимиздан кўзларимиз қувончини ато эт, уларнинг тақвоси ва ҳақ устида барқарорлигини кўриб, кўзларимиз қувонсин ҳамда бизни тақводорларга пешво айла".