Qaf surasi, 43-oyat

50:43

إِنَّا نَحۡنُ نُحۡيِۦ وَنُمِيتُ وَإِلَيۡنَا ٱلۡمَصِيرُ ٤٣

Албатта, Биз тирилтирурмиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир.

Tafsir

Жон берадиган ҳам, жон оладиган ҳам Бизмиз. Бу ишни Биздан бошқа ҳеч ким қила олмайди. Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун ёлғиз Бизнинг ҳузуримизга қайтилади.