ٱدۡخُلُوهَا بِسَلَٰمٖۖ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡخُلُودِ ٣٤
«Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу — мангулик кунидир» (дейилур).
Tafsir
Уларга шундай дейилади: "Жаннатга ўзингларга ёқмайдиган нарсалардан омон ҳолда, тинч, хотиржам киринглар. Бу кун мангулик кунидир. Унда тугаб қолиш, якунланиш, ниҳояланиш бўлмайди".