Qaf surasi, 35-oyat

50:35

لَهُم مَّا يَشَآءُونَ فِيهَا وَلَدَيۡنَا مَزِيدٞ ٣٥

У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор. 7

Izohlar

7 (Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор» — Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.)

Tafsir

Уларга жаннатда истаган нарсалари муҳайё қилинади. Битмас-туганмас неъматлар ичида бўладилар. Бундан ташқари яна Бизнинг ҳузуримизда уларга аталган кўз кўриб қулоқ эшитмаган, ҳатто хаёлга ҳам келмайдиган неъматлар ҳам бор. Аллоҳнинг Жамолини кўриш шулар жумласидандир.