كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَأَصۡحَٰبُ ٱلرَّسِّ وَثَمُودُ ١٢
Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаганлардан олдин ҳам кўп қавмлар ўзларининг пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Нуҳ қавми, қудуқ эгалари ва Самуд қабиласи шулар жумласидандир.