رِّزۡقٗا لِّلۡعِبَادِۖ وَأَحۡيَيۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ ٱلۡخُرُوجُ ١١
Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. Шундай бўладир (қабрдан) чиқиш ҳам. 4
Izohlar
4 (Ўсимликлари қуриб, худди ўлик ҳолига келиб қолган шаҳарларни ёмғир ила ўстириб-тирилтиришни эслатиш орқали инсон худди шу тарзда қайта тирилиши осон эканлигини таъкидламоқда.)
Tafsir
Бу ўстирганларимиз ҳаммаси бандалар учун ризқдир. Улардан ейдилар, озуқаланадилар. Яна у билан қуриб-қақраб ётган шаҳарни яшнатдик, ўлик ерни тирилтирдик. Ўликларни тирилтиришимиз ҳам худди шунга ўхшайди.