كَلَّاۚ سَيَكۡفُرُونَ بِعِبَادَتِهِمۡ وَيَكُونُونَ عَلَيۡهِمۡ ضِدًّا ٨٢
Йўқ! У(«худо»)лар уларнинг ибодатларини инкор этурлар ва уларга зид бўлурлар. 24
Izohlar
24 (Қиёмат куни сохта худолар мушрикларнинг уларга қилган ибодатини, бандалигини инкор этадилар. Биз уларга, бизга ибодат қилинг деганимиз йўқ, деб Аллоҳ ҳузурида ўзларини оқлайдилар.)
Tafsir
Иш улар ўйлагандек эмас. Улар ибодат қилаётган "худо"лари Қиёмат кунида улардан юз ўгирадилар, қилган ибодатларини тан олмайдилар, уларга душманлик қиладилар.