وَٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ ءَالِهَةٗ لِّيَكُونُواْ لَهُمۡ عِزّٗا ٨١
Улар ўзларига куч-қудрат, иззат бўлиши учун Аллоҳдан ўзгаларни «худо» қилиб олдилар.
Tafsir
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқаларни ўзларига худо қилиб олдилар. Улар бизга ёрдам беради, бизни қўллаб-қувватлайди, деган мақсадда шундай қилдилар.