Maryam surasi, 59-oyat

19:59

۞ فَخَلَفَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡ خَلۡفٌ أَضَاعُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَٱتَّبَعُواْ ٱلشَّهَوَٰتِۖ فَسَوۡفَ يَلۡقَوۡنَ غَيًّا ٥٩

Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар. 16

Izohlar

16 (Роҳманнинг ояти тиловат қилинганда йиғлаб, саждага отиладиган ҳассос зотлар ортидан, нобакор, фосиқ ва бетавфиқ ўринбосарлар келди. Бу бетавфиқ кимсалар намозни зое қилдилар, шаҳватга эргашадилар. Шаҳватга эргашган залолатга юз буради. Залолатга кетганга эса, ҳалокат етади.)

Tafsir

Мазкур танланган, сараланган пайғамбарлар ортидан намозни зое қилиб, талаб қилинган тарзда адо этмайдиган, кўнгил кўчасига юриб, зино каби турли бузуқликларни, гуноҳларни қиладиган ёмон тобелар келди. Энди яқинда улар ёмонликка йўлиқурлар, жаҳаннамга улоқтирилиб, бахтиқаро бўлурлар.