أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مِّنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مِن ذُرِّيَّةِ ءَادَمَ وَمِمَّنۡ حَمَلۡنَا مَعَ نُوحٖ وَمِن ذُرِّيَّةِ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡرَٰٓءِيلَ وَمِمَّنۡ هَدَيۡنَا وَٱجۡتَبَيۡنَآۚ إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُ ٱلرَّحۡمَٰنِ خَرُّواْۤ سُجَّدٗاۤ وَبُكِيّٗا۩ ٥٨
Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардандир. Уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар.
Tafsir
Шу сурада айтиб ўтилган Закариё алайҳиссаломдан тортиб, то Идрис алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарларга Аллоҳ пайғамбарликни инъом этди. Улар Одам алайҳиссаломнинг болалари, кемада нажот топган Нуҳ алайҳиссаломнинг болалари, Иброҳим, Яъқуб алайҳимассаломнинг болалари ҳамда Биз Ислом сари ҳидоят бериб қўйган ва пайғамбарлар қилиб сайлаган зотлар эди. Улар қачон Аллоҳнинг оятларини эшитсалар, йиғлаб, сажда қилиб йиқилар эдилар.