Maryam surasi, 60-oyat

19:60

إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا فَأُوْلَٰٓئِكَ يَدۡخُلُونَ ٱلۡجَنَّةَ وَلَا يُظۡلَمُونَ شَيۡـٔٗا ٦٠

Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар. 17

Izohlar

17 (Ким тавба қилса, ношойиста амалидан афсус-надомат чекиб, тўғри йўлга қайтса, сўнгра иймон келтириб, мўмин бўлса ва яхши амалларни адо этса, ёмонликка учрамайди.)

Tafsir

Қилган гуноҳидан тавба қилиб, Аллоҳга иймон келтирган ва яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Улар жаннатга кирадилар ва қилган амалларига яраша мукофотни тўла қилиб олурлар. Уларнинг савоблари заррача ҳам камайтирилмас.