Luqman surasi, 6-oyat

31:6

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَشۡتَرِي لَهۡوَ ٱلۡحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٞ مُّهِينٞ ٦

Одамлар орасида(ўзлари) илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор. 1

Izohlar

1 (Улар ҳикмат тўла Қуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсиз тақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан, қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлиш учун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар.)

Tafsir

Шундай одамлар борки, одамларни Аллоҳнинг динидан буриб юбориш учун чалғитадиган гапларни қўллайдилар. Ўзлари нима қилаётганларини билмайдилар. Аллоҳнинг оятларини масхара қиладилар. Бундай кимсалар учун охиратда аламли азоб бордир. Назр ибн Ҳорис шундай одамлар тоифасидан.