Luqman surasi, 7-oyat

31:7

وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا وَلَّىٰ مُسۡتَكۡبِرٗا كَأَن لَّمۡ يَسۡمَعۡهَا كَأَنَّ فِيٓ أُذُنَيۡهِ وَقۡرٗاۖ فَبَشِّرۡهُ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ٧

Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худди уларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек, мутакаббирлик билан ортга қараб кетар. Бас, унга аламли азобнинг башоратини бер.

Tafsir

Уларга оятларимиз ўқиб берилса, унга қулоқ солишдан ўзларини катта олиб, худди эшитмагандек юз ўгириб кетадилар. Гўё уларнинг қулоқларини бир парда қоплагандек гап уқмайдилар. Эй Пайғамбар, уларни бир аламли азоб кутиб турганини айтиб қўйинг.