أَلَمۡ تَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَأَسۡبَغَ عَلَيۡكُمۡ نِعَمَهُۥ ظَٰهِرَةٗ وَبَاطِنَةٗۗ وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُجَٰدِلُ فِي ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَلَا هُدٗى وَلَا كِتَٰبٖ مُّنِيرٖ ٢٠
Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлар орасида илмсиз, ҳидоятсиз ва равшан китобсиз (бўла туриб) Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор. 5
Izohlar
5 (Баъзи одамлар ўзларида ҳақиқатни исбот қилувчи илм бўлмаса ҳам, Аллоҳ ҳақида тортишаверадилар. Тўғри йўлга бошловчи ҳидоятчилари бўлмаса ҳам, Аллоҳ хусусида баҳслашаверадилар. Турли бўлмағур фикрларни айтадилар. Унга куфр келтирадилар. Унга ширк келтирадилар.)
Tafsir
Эй одамлар, Аллоҳ сизларга осмонлардаги қуёш, ой, юлдузларни, ердаги ҳайвонот ва наботот оламини яратиб, улардан фойдаланиш имконини сизларга бериб қўйганини кўрмаяпсизларми?! Сизларнинг ташқи қиёфангизни гўзал айлаб, ақл, илм каби ботиний неъматларни ҳам ато этиб, неъматини янада тўла қилиб берди. Шунча неъматлар ичида бўлишига қарамасдан, айрим инсонлар на бир ваҳийга, на бир ёрқин ақлга ва на бир очиқ китобга эга бўлмай туриб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида мужодала қиладилар.