وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱتَّبِعُواْ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ قَالُواْ بَلۡ نَتَّبِعُ مَا وَجَدۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَآۚ أَوَلَوۡ كَانَ ٱلشَّيۡطَٰنُ يَدۡعُوهُمۡ إِلَىٰ عَذَابِ ٱلسَّعِيرِ ٢١
Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса: «Йўқ! Биз оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашурмиз», дерлар. Агар шайтон уларни дўзах азобига чақираётган бўлса ҳам-а?!
Tafsir
Ана шу мужодала қилаётганларга: "Аллоҳ пайғамбарига нозил қилган ваҳийга эргашинглар", дейилса, улар: "Йўқ, унга эргашмаймиз, ота-боболаримизга эргашиб, ўшаларнинг худоларига бандалик қиламиз", дейдилар. Шайтон уларни йўлдан оздириб, бутларга банда қилиб, Қиёмат кунидаги дўзахга чорлаган бўлса ҳам ўшаларга эргашадиларми?!