يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ ١٨٣
Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига тобе бўлган зотлар, сизлардан олдинги умматларга фарз қилинганидек сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, рўза ва бошқа яхши амаллар билан ўзларингизни Аллоҳнинг азобидан ҳимоя қилсангизлар.