Ibrahim surasi, 35-oyat

14:35

وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِيمُ رَبِّ ٱجۡعَلۡ هَٰذَا ٱلۡبَلَدَ ءَامِنٗا وَٱجۡنُبۡنِي وَبَنِيَّ أَن نَّعۡبُدَ ٱلۡأَصۡنَامَ ٣٥

Эсла, Иброҳим шундай демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни Макка водийсига ташлаб кетаётиб айтган мана бу гапини эсланг: "Парвардигоро, оиламни қўйиб кетаётганим шу шаҳарни тинч қилгин, унда ноҳақ қонлар тўкилмасин, биров бировга зулм қилмасин ҳамда мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ айлагин".