رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضۡلَلۡنَ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلنَّاسِۖ فَمَن تَبِعَنِي فَإِنَّهُۥ مِنِّيۖ وَمَنۡ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٣٦
Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳимлисан. 19
Izohlar
19 (Иброҳим алайҳиссалом ўз даврларида ва ундан олдинги замонларда бут-санамлар кўплаб кишиларнинг залолатга кетишига сабаб бўлганини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам ушбу маънодаги дуони қилдилар.)
Tafsir
Парвардигорим, бутлар кўп одамларни йўлдан урдилар. Одамлар уларнинг шафоат қилишларига ишониб алдандилар. Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилдилар. Энди ким Аллоҳни бир деб билиш ва У Зотга итоат этишда менга эргашса, ўша менинг гуруҳимдан, тобеларимдандир. Ким менга қарши чиқиб, Аллоҳни бир деб билмаса, У Зотга итоат этмаса, Парвардигоро, Ўзинг гуноҳларни кечириб юборадиган, меҳрибон Зотсан.