Ibrahim surasi, 28-oyat

14:28

۞ أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ بَدَّلُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ كُفۡرٗا وَأَحَلُّواْ قَوۡمَهُمۡ دَارَ ٱلۡبَوَارِ ٢٨

Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? 16

Izohlar

16 (Ўйлаб кўргин, бу нарса таажжубланарли эмасми? Аллоҳ бир қавмга ўзларидан пайғамбар юбориб, уларни иймонга, Исломга даъват қилса, охирги илоҳий китоби Қуръонни индириб, ҳеч кимга бермаган улуғ неъматини ато этса-ю, гумроҳ қавм бу неъмат ўрнига куфрни ихтиёр қилса! Иймонни куфрга алмаштириб олса! Ўзларига қўшиб қавмларини ҳам ҳалокат диёрига туширсалар!)

Tafsir

Қурайш ичидаги Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтириб, Аллоҳнинг уларга ато этган Ҳарамдаги тинчлик-омонлик неъматини, Муҳаммад алайҳиссаломдек зотнинг пайғамбар бўлиб келиш неъматини куфрга алмаштириб юборган ва шу иши билан ўз тобеларини ҳалокат чоҳига қулатган кимсаларни кўриб турибсиз-ку.