وَمَثَلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٖ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ ٱجۡتُثَّتۡ مِن فَوۡقِ ٱلۡأَرۡضِ مَا لَهَا مِن قَرَارٖ ٢٦
Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир. 15
Izohlar
15 (Ёмон сўз, куфр сўздир. У илдизи ердан узилган, қўпорилган, беқарор бир дарахтга ўхшайди. Суврати, шакли дарахтни эслатади. Аммо унинг на ерга чуқур илдиз отган томири, на осмонга кўтарилган шохлари ва на меваси бор. Шунга ўхшаб, куфрнинг ҳам асли мустаҳкам эмас. Сал нарсага қулайди. Мақташга арзимайди. Берадиган самараси ҳам йўқ.)
Tafsir
Нопок ширк сўзи нопок заққум дарахтига ўхшайди. У ердан узилиб, ўзича тура олмайдиган бўлиб қолган. Само сари юксала ҳам олмайди. Яқинда қовжираб ўлади. Кейин уни шамол учириб кетади. Куфр калимаси шунга ўхшайди. Тезда фоний бўлишга маҳкум. Куфрдан келиб чиққан яхши амал эгасини Аллоҳ сари юксалтира олмайди.