Hud surasi, 18-oyat

11:18

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ يُعۡرَضُونَ عَلَىٰ رَبِّهِمۡ وَيَقُولُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ هَٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ كَذَبُواْ عَلَىٰ رَبِّهِمۡۚ أَلَا لَعۡنَةُ ٱللَّهِ عَلَى ٱلظَّٰلِمِينَ ١٨

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар.

Tafsir

Аллоҳ шаънига "боласи бор", "шериги бор", дея ёлғон тўқиган одамдан ҳам золимроқ кимса йўқдир. Ана ўшалар Қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва қилган амалларидан ҳисоб олинур. Ўшанда фаришта ва пайғамбарлардан иборат бўлган гувоҳлар: "Мана шулар "боласи бор", "шериги бор", дея Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар", дерлар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган золимларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувгай.