فَٱسۡتَقِمۡ كَمَآ أُمِرۡتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلَا تَطۡغَوۡاْۚ إِنَّهُۥ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ ١١٢
Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақийм туринглар ва туғёнга кетманглар. Чунки, У нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир. 34
Izohlar
34 (Яъни, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ва мўминлар тўғри йўлда — Аллоҳнинг динида собит турмоқликлари, бардавом бўлмоқлари лозим. Улар ҳаддан ошиб, туғёнга кетиши мумкин эмас. Агар мустақийм турмасангиз ва туғёнга кетсангиз, ўзингизга қийин бўлади. «Чунки У нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир».)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз қандоқ буюрган бўлса, ўшандоқ тўғри йўлни маҳкам тутиб, У Зотнинг буйруқларини бажаринг ва тақиқларидан тийилинг. Сиз билан бирга тавба қилган мўминлар ҳам худди сиздек бўлсинлар. Гуноҳлар қилиб, ҳаддингиздан ошманглар. У Зот қилаётган ишларингизни кўриб тургувчидир. Биронта амалингиз У Зотдан яширин қолмайди ва яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.