وَإِنَّ كُلّٗا لَّمَّا لَيُوَفِّيَنَّهُمۡ رَبُّكَ أَعۡمَٰلَهُمۡۚ إِنَّهُۥ بِمَا يَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ ١١١
Албатта, Роббинг ҳаммага амалларига яраша тўлиқ вафо қилур. Чунки, У қилаётган нарсаларидан хабардордир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз анави ихтилофга бораётганларнинг ҳаммасига амалларига яраша жазо ёки мукофотларини тўла қилиб беради. Яхшиликларига яраша мукофот, ёмонликларига яраша эса жазо. Аллоҳ улар қилаётган ишларнинг икир-чикиригача билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди.