وَلَقَدۡ جَآءَكُمۡ يُوسُفُ مِن قَبۡلُ بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَمَا زِلۡتُمۡ فِي شَكّٖ مِّمَّا جَآءَكُم بِهِۦۖ حَتَّىٰٓ إِذَا هَلَكَ قُلۡتُمۡ لَن يَبۡعَثَ ٱللَّهُ مِنۢ بَعۡدِهِۦ رَسُولٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَنۡ هُوَ مُسۡرِفٞ مُّرۡتَابٌ ٣٤
Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келди. Бас, сиз у ўзингизга келтирган нарсага шак келтириб, туриб олдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: «Аллоҳ ундан кейин Пайғамбар юбормас», дедингиз. Аллоҳ шундай қилиб, исрофчи ва шубҳачи бўлган кимсани залолатга кетказди. 14
Izohlar
14 (Эй қавмим, сиз Юсуф алайҳиссаломнинг пайғамбарлигига шубҳа қилиб, иймон келтирмай туриб олдингиз. Хуллас, Юсуф алайҳиссалом вафот этганида, ундан қутулдик, Аллоҳ томонидан пайғамбар бўлиб келдим, дейдиган одам энди бўлмайди, дедингиз. Аллоҳ Юсуф алайҳиссалом ҳақида шубҳада туриб олган ўша ота-боболарингизни залолатга кетказгани каби, ҳар бир хусусда исрофгар бўлган ва динда шубҳа қилганларни ҳам залолатга кетказди. Мусо ҳақида исрофчи ва шубҳачи бўлманг, яна Аллоҳ сизни ҳам залолатга кетказиб қўймасин.)
Tafsir
Олдин Юсуф сизларга Аллоҳнинг ягона илоҳ эканига далолат қилувчи очиқ-равшан ҳужжатларни олиб келганди. Сизлар эса у олиб келган рисолатга тинимсиз шак келтиравердинглар. Ҳатто Юсуф вафот этганидан кейин ҳам шак келтиришингиз тинмади, аксинча, зиёда бўлди. Энди Юсуфдан кейин Аллоҳ пайғамбар юбормайди, дейишгача бординглар. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошадиган ва У Зотнинг бир эканига шак келтирадиганларни мана шундай адаштириб қўяди.