يَوۡمَ تُوَلُّونَ مُدۡبِرِينَ مَا لَكُم مِّنَ ٱللَّهِ مِنۡ عَاصِمٖۗ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ ٣٣
У кунда ортга қараб қочурсиз. Сиз учун Аллоҳдан ҳеч бир қутқаргувчи бўлмас. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас.
Tafsir
У кунда дўзахдан қўрқиб, ортингизга қочасизлар. Сизларни Аллоҳнинг азобидан ҳимоя қиладиган бирон кимса бўлмас. Кимга Аллоҳ тавфиқ бермаган бўлса, уни ҳеч кимга йўлга сола олмайди. Зеро, ҳидоят, тавфиқ Аллоҳнинг Қўлидадир.