Ghafir surasi, 29-oyat

40:29

يَٰقَوۡمِ لَكُمُ ٱلۡمُلۡكُ ٱلۡيَوۡمَ ظَٰهِرِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَمَن يَنصُرُنَا مِنۢ بَأۡسِ ٱللَّهِ إِن جَآءَنَاۚ قَالَ فِرۡعَوۡنُ مَآ أُرِيكُمۡ إِلَّا مَآ أَرَىٰ وَمَآ أَهۡدِيكُمۡ إِلَّا سَبِيلَ ٱلرَّشَادِ ٢٩

Эй қавмим, бугунги кунда мулк сизникидир. Ер юзида юзага чиқиб турибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келса, унда бизга ким ёрдам берар?!» – деди. Фиръавн: «Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғри йўлдан бошқага йўлламасман», деди. 13

Izohlar

13 (Яъни, меникидан бошқа фикрни қабул қилишингизга рози эмасман, билиб қўйинг, фақат менгина сизни тўғри йўлга бошлайман, деди.)

Tafsir

"Эй қавмим, бугун Мисрда подшоҳлик сизники, ғолибсиз. Лекин Мусони ўлдириш ортидан Аллоҳнинг азоби келиб қолса, бизга ким ёрдам беради?" Бунга жавобан Фиръавн деди: "Фикрим фикр, ҳукмим ҳукм, мен ёвузлик ва бузғунчиликнинг олдини олиш учун Мусони ўлдиришни маъқул топдим, тамом, айтганим бўлади. Мен сизларни фақат тўғри йўлга бошлайман".