يَعۡلَمُ خَآئِنَةَ ٱلۡأَعۡيُنِ وَمَا تُخۡفِي ٱلصُّدُورُ ١٩
У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билур. 9
Izohlar
9 (Яъни, бировга билдирмасдан, ўғиринча кўз қири ташлаганини ҳам билади, ҳисобга олиб қўяди. Ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қўйилган нарсаларни ҳам жуда яхши билади. Шундай бўлганидан кейин бошқа нарсаларни билишида ҳеч шак-шубҳа йўқдир. Одамлар ундан огоҳ бўлсинлар.)
Tafsir
Аллоҳ кўзларнинг ўғринча қарашларини ҳам, қалбларда яширинган сирларни ҳам билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.