Ghafir surasi, 18-oyat

40:18

وَأَنذِرۡهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡأٓزِفَةِ إِذِ ٱلۡقُلُوبُ لَدَى ٱلۡحَنَاجِرِ كَٰظِمِينَۚ مَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ حَمِيمٖ وَلَا شَفِيعٖ يُطَاعُ ١٨

Сен уларни яқинлашгувчи Кундан огоҳлантир. Ўшанда жонлар халқумга келиб, ғам-ғуссага тўлиб турарлар. Золимлар учун ҳеч бир дўст ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ. 8

Izohlar

8 (Яқинлашгувчи кун қиёмат кунидир. У ҳадемай келиб қолади. Кўзни очиб юмгунча рўй беради. Одамлар ўша кундан огоҳ бўлсинлар. У кун оғир кун бўлади. Ҳаёти дунёда куфр ва ширк ила зулмга юрган кишилар учун ёнини оладиган дўст ҳам, гапига қулоқ соладиган шафоатчи ҳам бўлмайди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, уларни Қиёмат кунидан, унинг яқинлашаётганидан огоҳлантиринг. У кун албатта келади. Ҳар бир келадиган нарса яқиндир. Ўша куннинг даҳшатидан юраклар ҳалқумларга келиб, бирон кимса гапира олмай қолади. Фақат Раҳмон изн берган кишигина гапиради. Ширку маъсиятлар ила ўзларига ўзлари жабр қилган золимларга бирон меҳрибон дўст ҳам, гапи ўтадиган шафоатчи ҳам бўлмас.