Fussilat surasi, 15-oyat

41:15

فَأَمَّا عَادٞ فَٱسۡتَكۡبَرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَقَالُواْ مَنۡ أَشَدُّ مِنَّا قُوَّةًۖ أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِي خَلَقَهُمۡ هُوَ أَشَدُّ مِنۡهُمۡ قُوَّةٗۖ وَكَانُواْ بِـَٔايَٰتِنَا يَجۡحَدُونَ ١٥

Од (қавми) бўлса, ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилдилар. Улар: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» – дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор этар эдилар.

Tafsir

Энди Ҳуд қавми Од қабиласига келсак, улар кофир бўлиш билан бирга ер юзида ноҳақ, ноўрин катта кетиб, атрофидагиларга зулму зўравонлик қилиб: "Биздан ҳам кучлироқ ким бор экан?", дедилар. Уларнинг наздида ўзларидан кучлироқ зот йўқ эди. Бас, Аллоҳ уларга раддия билдириб: "Уларни яратган, уларга ўша қувватни ато этган Аллоҳ улардан кўра қудратлироқ эканини билмасмидилар?", деди. Улар Ҳуд алайҳиссалом олиб келган Бизнинг оятларимизга куфр келтирардилар.