إِذۡ جَآءَتۡهُمُ ٱلرُّسُلُ مِنۢ بَيۡنِ أَيۡدِيهِمۡ وَمِنۡ خَلۡفِهِمۡ أَلَّا تَعۡبُدُوٓاْ إِلَّا ٱللَّهَۖ قَالُواْ لَوۡ شَآءَ رَبُّنَا لَأَنزَلَ مَلَٰٓئِكَةٗ فَإِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ١٤
Ўшанда Пайғамбарлар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам: «Фақат, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманглар», деб келганларида, улар: «Агар Роббимиз хоҳласа, фаришталарни туширар эди. Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.
Tafsir
Уларга пайғамбарлари кетма-кет келиб, айни ишга, яъни, ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилишга даъват этдилар. Кофирлар бунга жавобан: "Агар Парвардигоримиз истаганида фаришталарни туширган бўларди. Биз сизлар олиб келган рисолатни инкор этамиз. Чунки сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз", дедилар.