قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ شُرَكَآءَكُمُ ٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَرُونِي مَاذَا خَلَقُواْ مِنَ ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ لَهُمۡ شِرۡكٞ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ أَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُمۡ كِتَٰبٗا فَهُمۡ عَلَىٰ بَيِّنَتٖ مِّنۡهُۚ بَلۡ إِن يَعِدُ ٱلظَّٰلِمُونَ بَعۡضُهُم بَعۡضًا إِلَّا غُرُورًا ٤٠
Сен: «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ерда нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмонлар(иши)да шерикликлари борми?!» – деб айт. Ёки Биз уларга китоб берганмиз-у, улар ундан бирон ҳужжатга эга бўлганларми?! Йўқ!!! Золимлар бир-бирларига алдовдан бошқани ваъда қилмаслар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган бутларингиз ҳақида хабар беринглар-чи, улар ердан нимани яратганлар? Тоғларини яратганларми? Дарёларини яратганларми? Ҳайвонларини яратганларми? Ё улар осмонларни яратишда Аллоҳга шериклик қилганларми? Ёки уларга Биз бир китоб беганмизмики, шу билан бутларга ибодат қилишлари ҳужжатга асосланган бўлиб қолса? Булардан биронтаси ҳам бўлган эмас. Аксинча, золимлар куфру маъсиятлари ила бир-бирларига фақат алдовни ваъда қиладилар".