هُوَ ٱلَّذِي جَعَلَكُمۡ خَلَٰٓئِفَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ فَمَن كَفَرَ فَعَلَيۡهِ كُفۡرُهُۥۖ وَلَا يَزِيدُ ٱلۡكَٰفِرِينَ كُفۡرُهُمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ إِلَّا مَقۡتٗاۖ وَلَا يَزِيدُ ٱلۡكَٰفِرِينَ كُفۡرُهُمۡ إِلَّا خَسَارٗا ٣٩
У зот сизларни ер юзида халифалар қилиб қўйгандир. Ким куфр келтирса, унинг кофирлиги ўзига зарар. Кофирлар учун куфрлари Роббилари ҳузурида ғазабдан бошқани зиёда қилмас. Кофирлар учун куфрлари зиёндан бошқани зиёда қилмас. 18
Izohlar
18 (Дунё пайдо бўлганидан буён ҳозирга қадар ҳеч кимга куфр фойда бермаган, аксинча, доимо зарар келтирган ва келтирмоқда.)
Tafsir
Эй одамлар, У шундай Зотки, ер юзида сизларни бир-биридан кейин қоладиган қилиб яратди. Қандай амал қилишларингизни синаш учун шундай қилди. Ким Аллоҳга ва пайғамбарлар олиб келган рисолатга куфр келтирса, ўзига зарар қилади. Азобини ўзи тортади. Унинг куфри Аллоҳга зарар қилмайди. Кофирларга куфрлари Парвардигорлари ҳузурида қаттиқ ғазабдан ўзга нарсани зиёда қилмайди. Кофирларга куфрлари зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмайди. Зеро, улар Аллоҳ мўминлар учун тайёрлаб қўйган жаннатни қўлдан бой берадилар.