إِنَّ ٱللَّهَ عَٰلِمُ غَيۡبِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّهُۥ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ٣٨
Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билгувчидир. Албатта, У диллардаги сирларни ҳам ўта билгувчидир. 17
Izohlar
17 (Шунинг учун ҳам кофирларни юқорида айтилганидек жазолашни лозим кўргандир.)
Tafsir
Дарҳақиқат, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Дарҳақиқат, У бандаларининг дилларидаги махфий яхши ва ёмон сирларни ҳам Билгувчидир.