إِنَّآ أَرۡسَلۡنَٰكَ بِٱلۡحَقِّ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗاۚ وَإِن مِّنۡ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٞ ٢٤
Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик. Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган. 12
Izohlar
12 (Эй Пайғамбар, албатта, Биз сени ҳақ дин ва ҳақ китоб ила мўминларга хушхабарчи, кофирларга огоҳлантирувчи — қўрқитувчи қилиб юбордик. Сенинг пайғамбар бўлишинг ажабланарли иш эмас, янгилик ҳам эмас.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни заррача шубҳа аралашмаган ҳақ ила мўминларга улар учун Аллоҳ тайёралаб қўйган мўл савоб ҳақидаги хушхабарни етказишингиз, кофирларни эса улар учун тайёрлаб қўйилган аламли азобдан огоҳлантиришингиз учун юбордик. Бирон уммат йўқки, унда одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар ўтмаган бўлса.